Чет эл валютасидаги операциялар бўйича Ўзбекистон республика валюта биржасининг клиринг ва ҳисоб-китоблар тизимида қатнашиш тўғрисида

 

_______- сонли ШАРТНОМА

 

Тошкент ш. 20___ йил «____»________________

 

“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ номидан, кейинги ўринларда - “ЎзРВБ” деб аталувчи, Устав асосида фаолият юритувчи, Бош директор ________________________ шахсида, бир томондан ва ______________________________ номидан, кейинги ўринларда – “Дилер” деб аталувчи, _______________________асосида фаолият юритувчи, __________________________________________________шахсида, иккинчи томондан, биргаликда “Томонлар” деб аталувчи, қуйидагилар тўғрисида мазкур “Шартнома”ни туздилар.

 

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

1.1. Мазкур шартноманинг предмети ЎзРВБдаги банклараро савдо сессияларида (кейинги ўринларда - валюта савдолари) ўтказиладиган чет эл валютасидаги операциялар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнида бир томондан ЎзРВБ ва иккинчи томондан Дилер ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатлардир.

 

2. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР

 

2.1. Валюта савдолари бўйича Томонлар ўртасидаги клиринг ва ҳисоб-китоблар ЎзРВБнинг Автоматлаштирилган савдо тизими (кейинги ўринларда – Савдо тизими) орқали амалга оширилади.

2.2. Валюта савдолари якунлари бўйича клиринг ва ҳисоб-китоблар биржа гувоҳномалари асосида, мазкур Шартнома ва “Ўзбекистон республика валюта биржасида банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”га (кейинги ўринларда – Қоидалар) мувофиқ амалга оширилади.

2.3. Мазкур Шартноманинг амал қилиш доирасида фойдаланиладиган дастур ва технологиялар, шунингдек, Савдо тизими дастурий таъминотининг ишлаши натижасида юзага келадиган маълумотлар махфий ахборотни ташкил этади.

2.4. Дилерлар билан ЎзРВБ ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар савдолар ўтказилган кейинги иш кунидан кечиктирилмай амалга оширилади.

2.5. Савдолар якунлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда “тўловга қарши тўлов” тамойилига риоя этилади.

 

3. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

3.1. ЎзРВБнинг ҳуқуқлари:

3.1.1. Чет эл валютасида операциялар ўтказиш тартибини белгиловчи қонун ва меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилганда мазкур Шартномага ўзгартиришлар киритишни амалга ошириш.

3.1.2. Дилерларга ҳисоб-китобларни ўтказиш учун тақдим этилган ҳисобрақамларга мос бўлмаган ҳисобрақамлардан келиб тушган пул маблағларини мустақил равишда қайтаришни амалга ошириш.

3.1.3. ЎзРВБда тузилган битимлар шартлари бузилганда ҳамда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамиятига аъзолик тўғрисида”ги Низомда кўзда тутилган асослар бўйича Дилерларнинг валюта савдоларида иштирокини тўхтатиб туриш.

3.1.4. Қоидаларнинг 60-бандига биноан Дилерларнинг шахсий ҳисобрақамларида мавжуд пул маблағларини қайтариш.

3.2. ЎзРВБнинг мажбуриятлари:

3.2.1. Қоидалар ва мазкур Шартномага мувофиқ Савдо тизимида тузилган битимлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш.

3.2.2. Дилерларга Савдо тизимида сўм ва чет эл валютасида алоҳида шахсий ҳисобрақамлар очиш.

3.2.3. Қоидалар ва мазкур Шартномага мувофиқ Дилерларнинг шахсий ҳисобрақамлари бўйича операцияларни ўтказиш.

3.2.4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-касса маркази (кейинги ўринларда – Ҳисоб-китоб маркази) дан олинган кўчирмаларга кўра келиб тушган пул маблағларини Дилерларнинг Савдо тизимидаги шахсий ҳисобрақамларига ўтказишни амалга ошириш.

3.2.5. Дилернинг чет эл валютаси ва сўмдаги нетто-талаблари бўйича тўловларни савдолар ўтказилгандан кейинги иш кунидан кечиктирмай ўтказиш.

3.2.6. Дилерларнинг шахсий ҳисобрақамларидаги пул маблағларидан учинчи шахсларнинг мажбуриятлари бўйича тўловлар учун фойдаланилишга йўл қўймаслик.

3.2.7. Дилерларга ўзининг жойлашган ери (почта манзили, телефон рақами ва бошқа реквизитлар) тўғрисида ишончли маълумотларни бериш.

 

3.3. Дилернинг ҳуқуқлари:

3.3.1. ЎзРВБнинг ички меъёрий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ЎзРВБнинг савдо, ҳисоб-китоб-клиринг, ахборот фаолиятига оид ҳамда бошқа масалалар бўйича ЎзРВБ Кузатув кенгаши ва Ижроия органи кўриб чиқиши учун таклифлар китириш.

3.3.2. Чет эл валютаси операциялари бўйича ҳисоб-китобларни Савдо тизими орқали амалга ошириш.

3.3.3. ЎзРВБнинг Ҳисоб-китоб марказидаги махсус ҳисобрақамларига савдолар бошланишидан олдин сўмдаги пул маблағларини ўтказиш.

3.3.4. Қоидалар ва мазкур Шартномага мувофиқ ўзига тегишли пул маблағларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш.

3.3.5. Ўзининг шахсий ҳисобрақамларидан кўчирмалар олиш.

 

3.4. Дилернинг мажбуриятлари:

3.4.1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, ЎзРВБ Устави ва Дилерларнинг фаолиятини тартибга солувчи ЎзРВБнинг бошқа ички меъёрий ҳужжатлари талабларига риоя этиш.

3.4.2. Операцияларини амалга оширишлари учун етарли миқдордаги чет эл валютасидаги пул маблағларини валюта савдолари ўтказилишидан олдин Ҳисоб-китоб марказидаги махсус ҳисобрақамларида депонентлаш.

3.4.3. ЎзРВБ билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур бўлган сўмдаги пул маблағларини (савдо якунлари бўйича нетто-мажбуриятлар) савдолар ўтказиладиган кун тамом бўлгунига қадар ЎзРВБнинг Ҳисоб-китоб марказидаги махсус ҳисобрақамларига ўтказилишини таъминлаш.

3.4.4. Қоидалар ва мазкур Шартномага мувофиқ ўзига юклатилган мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш.

3.4.5. ЎзРВБга ўз вақтида қуйидагиларни тақдим этиш:

- ҳар бир трейдерга Савдо тизимида операцияларни амалга ошириш ва Дилернинг шахсий ҳисобрақамларидан кўчирма олиш ҳуқуқини берувчи ишончнома. Трейдерлар ишдан бўшаганда ёки ўзгарганда ваколатини йўқотган трейдерларнинг ишончномаларини ўз вақтида чақириб олиш;

- ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун махсус ҳисобрақамлар кўрсатилган хат;

- биринчи ва иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқидан фойдаланувчи мансабдор шахслар имзоларининг нотариал тасдиқланган намуна варақчаси.

3.4.6. ЎзРВБга ўзининг жойлашган ери (почта манзили, телефон рақами ва бошқа реквизитлар) тўғрисида ишончли маълумотларни бериш.

 

4. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

4.1. Томонлар Савдо тизимининг маълумотлар базасида қайд қилинган ва сақланаётган валюта савдолари бўйича ҳисоб-китобларнинг Қоидалар ва ЎзРВБнинг бошқа ички меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан жавобгардирлар.

4.2. Дилерлар томонидан савдо якунлари бўйича ўзларининг сўмдаги нетто-мажбуриятларини мазкур Қоидаларда белгиланган муддатда бажармаганликлари (жумладан, қисман) ҳолларида, инструмент хариди бўйича битим ёки битим қисми Дилерларнинг сўмдаги нетто-мажбуриятлари бажарилмаган миқдорида бекор қилинади.

4.3. ЎзРВБ билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул маблағларининг ўз вақтида ўтказилишини таъминламаган Дилерлар мажбуриятларнинг ижро этилмаган қисмидан 0.1% миқдорида пеня тўлайдилар.

4.4. ЎзРВБ ўзининг нетто-мажбуриятлари бўйича тўловларни ўтказиш муддатини бузганлиги учун:

а) сўмда бажарилмаган мажбурият суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,05%, лекин мажбурият суммасининг 10 %идан кўп бўлмаган миқдорда;

б) чет эл валютасида пеня ҳисоблаш санасига уч ойлик ЛИБОР ставкасининг ўртача қиймати (Лондон банклараро депозитлар ставкаси) қўшув бажарилмаган мажбурият суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 1%, лекин мажбурият суммасининг 10 %идан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

4.5. Пеняни ҳисоблаш чет эл валютасида, пеняни ундириш эса пеняни қўйиш санасига Марказий банкнинг курси бўйича сўмда амалга оширилади.

Пеня тўловларни ўтказиш муддатлари бузилган кундан бошлаб, икки иш куни давомида тўланади.

4.6. Мазкур Шартнома бўйича Томонлар мажбуриятлар ижро этилмаганлиги ёки лозим даражада ижро этилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавобгардирлар.

 

5. ФОРС-МАЖОР

 

5.1. Мазкур Шартнома бўйича Томонлар енгиб бўлмас куч ҳолатлари оқибатида мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод қилинадилар.

5.2. Савдо тизимининг нормал фаолияти бузилишига олиб келадиган сабаблар, хусусан техник носозликлар, жиҳозларнинг (ускуналарнинг) бузилиши ва ишламай қолиши, дастурий таъминотдаги носозликлар ва хатоликлар, алоқа, энергия таъминоти, суъний иқлим тизими ва ҳаёт таъминотидаги бошқа тизимларнинг бузилиши ҳамда ишламай қолиши, шунингдек, ЎзРВБ томонидан назорат этилмайдиган кўзда тутилмаган бошқа ҳолатлар юзага келганда, ЎзРВБ мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгар бўлмайди.

5.3. Енгиб бўлмас куч ҳолатларининг мавжудлиги ва ваколатли орган томонидан бундай ҳолатларни тасдиқланиши Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.

5.4. Томонлар енгиб бўлмас куч ҳолатлари мавжудлиги ҳақида ушбу ҳолат бошланган пайтдан бошлаб 3 кун ичида бир-бирларини огоҳлантиришлари шарт.

5.5. Томонларнинг мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмас куч ҳолатининг бартараф этилишига кетган муддатга узайтирилади.

 

 

6. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ

 

6.1. Мазкур шартнома исталган вақтда қўшимча келишув тузилиши орқали ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин. Қўшимча келишув икки томондан тасдиқлангандан сўнг кучга киради ва Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

 

7. ШАРТНОМАНИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҲАМДА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

7.1. Мазкур Шартнома иккала Томон имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва бир йил давомида амалда бўлади. Агарда, Шартноманинг амал қилиш муддати тугашига 1 ой қолганда, Томонлардан бирортаси уни бекор қилиш истагини ёзма равишда бошқа Томонга билдирмаса, Шартноманинг муддати узайтирилган ҳисобланади.

7.2. Мазкур Шартноманинг амал қилиши Томонларнинг ўзаро келишуви асосида муддатидан аввал тўхтатилиши мумкин.

7.3. Агар Томонларнинг бир-бирига нисбатан ўзаро мажбуриятлари бўлмаса, томонлар Шартнома бекор қилинишидан камида 10 кун аввал ёзма равишда бошқа томонни огоҳлантирган ҳолда мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.

7.4. ЎзРВБ мазкур Шартномани қуйидаги ҳолларда бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга:

- Дилердан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси ёки чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси қайтариб олинганда;

- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган тартиб ва ҳолларда Дилернинг банкрот деб тан олиниши;

- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган тартиб ва ҳолларда Дилернинг юридик шахс сифатидаги фаолияти тўгатилганда;

- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик талаблари, мазкур Шартнома ва ЎзРВБнинг ички меъёрий ҳужжатлари шартлари Дилер томонидан бузилганда.

 

8. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

8.1. Мазкур шартномани тузиш ва бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш жараёнида вужудга келган ҳолатлар бўйича Томонлар ўртасидаги низолар музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилинади. Агар Томонлар музокаралар натижасида келишувга эриша олмасалар, низо ЎзРВБда низоларни кўриб чиқиш бўйича Арбитраж комиссияси мажлисида кўриб чиқилади.

8.2. Арбитраж комиссияси қароридан рози бўлмаган ҳар қайси томон Тошкент шаҳар Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

 

9. МАХФИЙ АХБОРОТ

 

9.1. Дилерлар, уларнинг ҳисобварақлари ҳолати ва ўтказилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, битимларнинг мазмуни (инструментнинг номи, баҳоси, битим тузилган сана, вақт бундан мустасно) махфий ахборот ҳисобланади.

Махфий ахборотга эга шахслар ушбу ахборотдан битимлар тузиш учун фойдаланиш, шунингдек уни битимлар тузиш учун бошқа шахсларга беришга ҳақли эмас.

Махфий ахборотдан фойдаланиш имкониятига эга бўлган шахслар бундай ахборотни ошкор этганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

9.2. Махфий ахборотни ошкор қилиш қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

 

 

10. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

 

10.1. Мазкур Шартнома имзоланганидан сўнг Шартномага тегишли Томонлар ўртасидаги аввалги келишувлари ўз кучини йўқотади.

10.2. Мазкур Шартномада кўзда тутилмаган қолган барча ҳолларда Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига таянадилар.

10.3. Мазкур Шартнома ҳар бир Томонга бир нусхадан, бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилган ва имзоланган.

10.4. Мазкур шартнома имзоланганидан сўнг, аввал имзоланган «________» ________20___йилдаги ____- сонли Шартнома ва унга тегишли қўшимча келишувлар ўз кучини йўқотади.

 

11. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА МАНЗИЛЛАРИ:

 

11.1. “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ

Юридик манзил: 100084, Тошкент ш., Ш.Рашидов ш.кўчаси, 4.

Тўлов реквизитлари: СТИРи 201053750; КТУТ коди 96410

Сўмдаги махсус ҳисобрақам: 21596000800447893003 ЎзР Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМида, банк коди 00014.

АҚШ долларидаги махсус ҳисобрақам: 21596840900447893005 ЎзР Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМида, банк коди 00014.

Евродаги махсус ҳисобрақам: 21596978700447893001 ЎзР Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМида, банк коди 00014.

Телефон: 238-68-37

Факс: 237-61-36

11.2. _________________________________________________________________________

Юридик манзили:_____________________________________________________________

Тўлов реквизитлари: СТИРи ____________________; КТУТ коди ____________________

Сўмдаги ҳисобрақам ________________________________ банк коди _______________

___________________________________________________________________________да

АҚШ долларидаги ҳисобрақам _______________________ банк коди ________________

___________________________________________________________________________да

 

Евродаги ҳисобрақам ________________________________ банк коди _______________

___________________________________________________________________________да

 

Телефон: _______________________________________

Факс: __________________________________________

 

 

 

М. Ў. М. Ў.

 

«_____» ___________ 2014 й. «_____» ___________ 2014 й.

 

 

Загрузить

Новости/Сообщения
      Решением Наблюдательного совета от 12 сентября 2018 года (Протокол №&...
21-09-2018
Новости/Сообщения
     Решением Наблюдательного совета от 12 сентября 2018 года (Протокол № 2...
20-09-2018
Новости/Сообщения
       В соответствии с «Положением о порядке осуществления опер...
20-09-2018