Ўзбекистон республика валюта биржасида ундириладиган воситачилик мукофоти (йиғимлар) миқдори

Ўзбекистон республика валюта биржасида ундириладиган воситачилик мукофоти (йиғимлар) миқдори Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон республика валюта биржасида воситачилик мукофоти (йиғимлар)ни ундириш тартиби"га мувофиқ қуйидагича белгиланган :

1.Чет эл валютаси операциялари бўйича воситачилик мукофоти:

  • чет эл валютасидаги битимлар бўйича воситачилик мукофоти дилернинг чет эл валютаси хариди ва сотуви (сотуви ва хариди) ҳажмлари ўртасидаги мусбат фарқдан, яъни нетто муомаласидан 0,05% миқдорида ундирилади;
  • валютавий своп операцияларини амалга оширишда ҳар бир дилерлардан своп битими тузилаётганда битим суммасидан 0,01% миқдорида воситачилик мукофоти ундирилади.


2. Давлат қимматли қоғозлари билан операциялар бўйича воситачилик мукофоти:

  • давлат қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган операциялар бўйича воситачилик мукофоти дилерлардан аукционда тузилган ҳар бир битим суммасининг 0,02%и миқдорида ҳамда иккиламчи савдоларда дилерлар томонидан тузилган ҳар бир битим суммасининг 0,015%и миқдорида ундирилади;
  • РЕПО операциялари бўйича воситачилик мукофоти дастлабки сотувчидан ва дастлабки харидордан РЕПО операциясининг биринчи қисми амалга оширилган куни битим суммасининг 0,015%и миқдорида ундирилади.

3. Банклараро пул бозоридаги операциялар ва Марказий банкнинг тижорат банклари билан ўтказиладиган депозит аукционлари бўйича воситачилик мукофоти:

  • банклараро пул бозоридаги операциялар бўйича воситачилик мукофоти ҳар бир Дилердан ҳар бир тузилган битим суммасининг 0.00092%и миқдорида (шу жумладан, воситачилик мукофоти миқдори 0.00080% ва ҚҚС миқдори - 0.00012%) ундирилади.
  • Марказий банкнинг тижорат банклари билан ўтказиладиган депозит аукционлари бўйича воситачилик мукофоти дилерлардан ҳар бир тузилган битим суммасининг 0.00092%и миқдорида (шу жумладан, воситачилик мукофоти миқдори 0.00080% ва ҚҚС миқдори - 0.00012%) ундирилади.