ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

Агар Сизнинг Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқлирини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларида назарда тутилган ҳуқуқларингиз, шу жумладан:

• жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
• жамият тугатилган тақдирда тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
• акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
• жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
• Сизга етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш каби ҳуқуқларингиз қимматли қоғозлар бозоридаги бошқа иштирокчилар томонидан бузилган тақдирда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказига ёки унинг Тошкент шаҳар ҳудудий Бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Марказий аппаратнинг 100047, Тошкент шаҳар, Бухоро кўчаси 10-уй почта манзилига ва Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази бош директори виртуал қабулхонасига www.online.csm.gov.uz ёки (+998 71) 232-07-38 ишонч телефони орқали мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

Марказнинг Тошкент шаҳар ҳудудий Бошқармасининг 100047, Тошкент шаҳар, Бухоро кўчаси 10-уй почта манзилига ёки (+998 71) 232-41-72 ишонч телефонига мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

Янгиликлар
ЎзРВБ банклараро пул бозорида электрон савдо платформаси орқали операцияларни ўтказиш қоидалари лойи...
03-08-2018
Ҳисобот ва нашрлар
Эмитентнинг 2018 йил биринчи ярим йил якунлари бўйича ҳисоботи ...
30-07-2018