Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2018 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси валюта биржасининг савдо тизимида давлат қимматли қоғозларини (ДҚҚ) қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилиши тўғрисида эълон қилади.

            Жойлаштириш усули: аукцион.

Эмитент – Молия Вазирлиги.

ДҚҚ реквизитлари:

  • ДҚҚ тури: қисқа муддатли мажбуриятлар;
  • муомалага чиқариш рақами – 1;
  • идентификация (рўйхат) рақами – 22001UMFS ;
  • бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати – 1 000 000 (бир миллион) сўм;
  • номинал қийматининг валюта бирлиги – сўм;
  • жойлаштириш санаси – 2018 йил 26 декабрь;
  • ҳажми – 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;
  • муддати – 182 кун;
  • мажбуриятнинг сўндириш санаси – 2019 йил 26 июнь;
  • мажбурият бўйича даромад тури – дисконт;
  • даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

            Аукцион ўтказиш шартлари:

  • буюртмалар қабул қилиш даври: 09:00 – 11:30;
  • буюртмаларни қондириш даври: 15:00 – 15:30;
  • лот – 1000 та мажбуриятлар (хар бир буюртма бўйича таклиф этиладиган минимал миқдор – 1000 дона);
  • тўлов валютаси – сўм;
  • битимлар қийматини яхлитлаш – математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита қийматгача.
Янгиликлар/Хабарлар
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг 2019 йил 9 октябрь куни ўтказилган давлат ...
09-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
         2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика валюта би...
04-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
          2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика вал...
04-10-2019