“Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига !

Жамиятнинг номи:

“Ўзбекистон республика валюта биржаси”  акциядорлик жамияти (ЎзРВБ).

Жойлашган ери (почта манзили):

Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 4 уй.

Электрон почта манзили:

info@uzrvb.uz

Расмий веб-сайт:

www.uzrvb.uz

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 7 январь куни  соат 10.00 да, Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 4 уйда ўтказилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорларнинг реестри шакллантириладиган сана: 2018 йил 24 декабрь.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестри шакллантириладиган сана: 2018 йил           28 декабрь.

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ КУН ТАРТИБИ:

1. ЎзРВБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

2. ЎзРВБ саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

3. “ЎзРВБ” АЖнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

4. “ЎзРВБ” АЖ Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳририни тасдиқлаш;

5. ““ЎзРВБ” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”ги, ““ЎзРВБ” АЖ Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, ““ЎзРВБ” АЖ Ижроия органи тўғрисида”ги низомларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

Шунингдек, ЎзРВБ акциядорларига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) акциядорларга уларнинг электрон почталари орқали билдиришнома (хат) билан юборилади.   

ЎзРВБ Кузатув Кенгаши.

Янгиликлар/Хабарлар
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг 2019 йил 9 октябрь куни ўтказилган давлат ...
09-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
         2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика валюта би...
04-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
          2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика вал...
04-10-2019