“Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ) 2019 йил
8 майда ЎзРВБ савдо тизимида давлат қимматли қоғозлари (ДҚҚ) қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

  • ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;
  • идентификацион рақам: 24007UMFS;
  • бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
  • жойлаштириш санаси: 2019 йил 8 май;
  • чиқарилиш ҳажми: 100 000 000 000 (юз миллиард) сўм;
  • муомала даври: 365 кун;
  • облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 7 май;
  • қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15%;
  • фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

  • биринчи давр: 2019 йил 7 август;
  • иккинчи давр: 2019 йил 6 ноябрь;
  • учинчи давр: 2020 йил 5 февраль;
  • тўртинчи давр: 2020 йил 7 май.

Аукцион ўтказиш шартлари:

  • аризаларни қабул қилиш вақти: 09:00 – 11:30;
  • аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;
  • тўлов валютаси: сўм;

битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача. 

Янгиликлар/Хабарлар
“Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ) 2019 йил   ...
16-05-2019
Янгиликлар/Хабарлар
Жорий йилнинг 15 май куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Респуб...
15-05-2019
Янгиликлар/Хабарлар
“Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ) 2019 йил   ...
10-05-2019