“Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ) 2019 йил 12 июнь ЎзРВБ савдо тизимида давлат қимматли қоғозлари (ДҚҚ) қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

 

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

 

Эмитент - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

 

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

  • ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;
  • идентификацион рақам: 26001UMFS;
  • бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
  • жойлаштириш санаси: 2019 йил 12 июнь;
  • чиқарилиш ҳажми: 100 000 000 000 (юз миллиард) сўм;
  • муомала даври: 728 кун;
  • облигацияларнинг сўндириш санаси: 2021 йил 9 июнь;
  • қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15%;
  • фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.

 

Фоизли даромад тўланиш саналари:

  • биринчи давр: 2019 йил 11 сентябрь;
  • иккинчи давр: 2019 йил 11 декабрь;
  • учинчи давр: 2020 йил 11 март;
  • тўртинчи давр: 2020 йил 10 июнь;
  • бешинчи давр: 2020 йил 9 сентябрь;
  • олтинчи давр: 2020 йил 9 декабрь;
  • еттинчи давр: 2021 йил 10 март;
  • саккизинчи давр: 2021 йил 9 июнь.

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

  • аризаларни қабул қилиш вақти: 09:00 - 11:30;
  • аризаларни қондириш вақти: 15:00 - 16:00;
  • тўлов валютаси: сўм;
  • аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

Янгиликлар/Хабарлар
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг 2019 йил 20 сентябрь куни ўтказилган давла...
20-09-2019
Янгиликлар/Хабарлар
Йилнинг 26002 UMFS чиқарилган давлат облигациялари бўйича биринчи купон даври учун купон даромадлари...
19-09-2019
Янгиликлар/Хабарлар
Йилнинг 24006UMFS чиқарилган давлат облигациялари бўйича 2-чи купон даври учун купон даромадлари тўл...
19-09-2019