Жорий йилнинг 12 июнь куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 24 ой бўлган 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 100 млрд.сўмлик 100 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар чорак амалга оширилади.

Аукционда 11 та дилер иштирок этган бўлиб, улар томонидан 339,8 млрд.сўм ҳажмидаги 315 000 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 100 000 дона қимматли қоғозлар 110,27 млрд.сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 129,9 млрд.сўмни ташкил этади.

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 8,93 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 8,54 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 9,08 фоизни ташкил этди.

Янгиликлар/Хабарлар
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг 2019 йил 20 сентябрь куни ўтказилган давла...
20-09-2019
Янгиликлар/Хабарлар
Йилнинг 26002 UMFS чиқарилган давлат облигациялари бўйича биринчи купон даври учун купон даромадлари...
19-09-2019
Янгиликлар/Хабарлар
Йилнинг 24006UMFS чиқарилган давлат облигациялари бўйича 2-чи купон даври учун купон даромадлари тўл...
19-09-2019