Ўзбекистон республика валюта биржаси (ЎзРВБ) томонидан ривожланиш стратегияси асосида ҳамда биржа савдоларини диверсификация қилиш мақсадида биржа савдолари қатнашчиларининг молиявий саводхонлигини ошириш юзасидан муайян ишлар олиб борилмоқда.

Молиявий саводхонликни ошириш учун молия йўналиши асослари бўйича семинарлар давра суҳбати кўринишида ЎзРВБ ходимлари шунингдек, етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шунга кўра, ЎзРВБ томонидан молиявий саводхонликни ошириш бўйича семинарлар режа-графиги ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, режа-графигига кўра Сиздан
2019 йилнинг 18 июнь куни соат 15.00 да бўлиб ўтадиган “Биржа савдоларини ўтказиш усуллари,  икки томонлама узлуксиз аукцион - метчинг усули” мавзусидаги ўқув-семинарда банкингиз трейдерлари ва бошқа мутахассисларининг иштирокини таъминлашингиз сўралади.

Янгиликлар/Хабарлар
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг 2019 йил 9 октябрь куни ўтказилган давлат ...
09-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
         2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика валюта би...
04-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
          2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика вал...
04-10-2019