Жорий йилнинг 19 июнь куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 24 ой бўлган 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 100 млрд.сўмлик 100 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар чорак амалга оширилади.

Аукционда 9 та дилер иштирок этган бўлиб, улар томонидан 521,1 млрд.сўм ҳажмидаги 479 000 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 100 000 дона қимматли қоғозлар 112,6 млрд.сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 129,9 млрд.сўмни ташкил этади.

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 7,73 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 7,25 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 8,97 фоизни ташкил этди.

Янгиликлар/Хабарлар
Жорий йилнинг 17 июль куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Респу...
17-07-2019
Янгиликлар/Хабарлар
 “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ) 2019 йил 19 июл...
12-07-2019
Янгиликлар/Хабарлар
Жорий йилнинг 12 июль куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Респу...
12-07-2019
Янгиликлар/Хабарлар
 “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ) 2019 йил 17 июл...
10-07-2019