“Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ) 2019 йил 17 июль ЎзРВБ савдо тизимида давлат қимматли қоғозлари (ДҚҚ) қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

  • ДҚҚ тури: қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари;
  • идентификацион рақам: 22002UMFS;
  • бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
  • жойлаштириш санаси: 2019 йил 17 июль;
  • чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;
  • муомала даври: 160 кун;
  • мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2019 йил 24 декабрь;
  • мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;
  • даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

Аукцион ўтказиш шартлари:

  • аризаларни қабул қилиш вақти: 09:00 – 11:30;
  • аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;
  • тўлов валютаси: сўм;
  • аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
  • битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.