2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика валюта биржасида (ЎзРВБ) Низоларни кўриб чиқиш бўйича арбитраж қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

 

 

    Мазкур қўмита ЎзРВБ Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган (2019 йил 30 июлдаги 219-сонли баён) Ўзбекистон республика валюта биржасида низоларни кўриб чиқиш бўйича арбитраж қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил қилинган.

    Қўмитанинг асосий вазифалари биржа савдолари қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича ЎзРВБ аъзолари ўртасида, ЎзРВБ ва унинг аъзолари ўртасида вужудга келадиган, музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилмаган низо ва келишмовчиликларни ҳал этиш ҳисобланади.

Ўзбекистон республика валюта биржасида низоларни кўриб чиқиш бўйича арбитраж қўмитаси тўғрисидаги низом ЎзРВБ веб-сайтида жойлаштирилган.

Янгиликлар/Хабарлар
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг 2019 йил 9 октябрь куни ўтказилган давлат ...
09-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
         2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика валюта би...
04-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
          2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика вал...
04-10-2019