2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика валюта биржасида (ЎзРВБ) Трейдерлар қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

          Мазкур қўмита ЎзРВБ Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган (2019 йил 30 июлдаги 219-сонли баён) “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖнинг трейдерлар қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил қилинган.

          Қўмитанинг асосий вазифалари: ўз ваколатлари доирасида масалаларни кўриб чиқиш ва улар бўйича ЎзРВБ Ижроия органи учун тавсиялар қабул қилиш; трейдерларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш; трейдерлар томонидан ЎзРВБда қабул қилинган Кодекс нормаларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш ва ҳк.

          “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖнинг трейдерлар қўмитаси тўғрисидаги низом ЎзРВБ веб-сайтида жойлаштирилган.

Янгиликлар/Хабарлар
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг 2019 йил 9 октябрь куни ўтказилган давлат ...
09-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
         2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика валюта би...
04-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
          2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика вал...
04-10-2019