2020 йил 20 январда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларини жойлаштирилиши тўғрисида

 

15.01.2020

 “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ) 2020 йил 20 январда ЎзРВБ савдо тизимида давлат қимматли қоғозлари (ДҚҚ) қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;

идентификацион рақам: 26003UMFS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2020 йил 20 январь;

чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;

муомала даври: 728 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2022 йил 17 январь;

қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 16%;

фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.

 

Фоизли даромад тўланиш саналари:

биринчи давр: 2020 йил 20 апрель;

иккинчи давр: 2020 йил 20 июль;

учинчи давр: 2020 йил 19 октябрь;

тўртинчи давр: 2021 йил 18 январь;

бешинчи давр: 2021 йил 19 апрель;

олтинчи давр: 2021 йил 19 июль;

еттинчи давр: 2021 йил 18 октябрь;

саккизинчи давр: 2022 йил 17 январь.

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 10:30 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

 

Янгиликлар/Хабарлар
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш - ташкилотнинг устувор вазифаси       ...
17-02-2020
Янгиликлар/Хабарлар
Муомала даври 9 ой бўлган Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича 2020 йил 14 февраль куни ...
15-02-2020
Янгиликлар/Хабарлар
Муомала даври 9 ой бўлган Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича 2020 йил 13 февраль куни ...
14-02-2020
Янгиликлар/Хабарлар
2020 йил 14 февралда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигациялари...
12-02-2020