Муомала даври 12 ой бўлган Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича 2020 йил 17 январь куни ўтказилган аукцион натижалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

      17.01.2020

 

      Жорий йилнинг 17 январь куни «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖда (ЎзРВБ) муомала даври 12 ой бўлган 1,0 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 200 млрд. сўмлик 200 минг дона Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

      Аукционда 14 та дилер иштирок этган бўлиб, улар томонидан 637,7 млрд. сўм ҳажмидаги 628 000 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

      Аукцион давомида 200 000 дона қимматли қоғозлар 205,3 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

      Аукционда жойлаштирилган облигацияларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 200,0 млрд. сўмни ташкил этади.

      Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг қуйидаги йиллик фоиз ставкалари шаклланди:

      ўртача тортилган даромадлилик - 12,98 фоиз;

      минимал даромадлилик - 12,02 фоиз;

      чегириш нархи бўйича максимал даромадлилик - 14,12 фоиз.