Муомала даври 9 ой бўлган давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича 2020 йил 20 январь куни ўтказилган аукцион натижалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

20.01.2020

Жорий йилнинг 20 январь куни «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖда (ЎзРВБ) муомала даври 9 ой бўлган (дисконтли) 1,0 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 300 млрд. сўмлик 300 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

Аукционда 10 та дилер иштирок этган бўлиб, улар томонидан 331,9 млрд. сўм ҳажмидаги 368 000 дона ғазначилик мажбуриятлари сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 300 000 дона қимматли қоғозлар 271,2 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларининг сўндириладиган умумий ҳажми 300,0 млрд. сўмни ташкил этади.

Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг қуйидаги йиллик фоиз ставкалари шаклланди:

ўртача тортилган даромадлилик - 14,18 фоиз;

минимал даромадлилик - 12,42 фоиз;

чегириш нархи бўйича максимал даромадлилик - 15,20 фоиз.