Муомала даври 24 ой бўлган Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича 2020 йил 20 январь куни ўтказилган аукцион натижалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

20.01.2020

Жорий йилнинг 20 январь куни «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖда (ЎзРВБ) муомала даври 24 ой бўлган 1,0 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 200 млрд. сўмлик 200 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар чорак амалга оширилади.

Аукционда 10 та дилер иштирок этган бўлиб, улар томонидан 456,98 млрд. сўм ҳажмидаги 453 200 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 200 000 дона қимматли қоғозлар 203,47 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган облигацияларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 200,0 млрд. сўмни ташкил этади.

Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг қуйидаги йиллик фоиз ставкалари шаклланди:

ўртача тортилган даромадлилик - 14,87 фоиз;

минимал даромадлилик - 13,98 фоиз;

чегириш нархи бўйича максимал даромадлилик - 15,35 фоиз.