2020 йил 23 январда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларининг жойлаштирилиши тўғрисида

 

20.01.2020

 “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ) 2020 йил 23 январда ЎзРВБ савдо тизимида Марказий банк облигацияларининг қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 21001CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2020 йил 23 январь;

чиқарилиш ҳажми: 250 000 000 000 (икки юз эллик миллиард) сўм;

муомала даври: 90 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 23 апрель;

фоиз ставкаси: йиллик 16%;

купон даври: 3 ой.

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 10:30 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30 – 12:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.