БИРЖА ФАОЛИЯТНИНГ МАҚСАДИ, АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

 

Биржа фаолиятининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

1) биржа товарлари бозорини ташкил этилиши ва тартибга солинишини ҳамда талаб ва таклиф асосида биржа товарларининг нархларини ушбу бозорда шакллантирилишини таъминлаш;

2) Биржа ва унинг акциядорлари манфаатларида тижорат ташкилоти сифатида молиявий-хўжалик фаолиятдан фойда олиш;

3) барча савдо иштирокчилари учун биржа савдоларида иштирок этишда тенг шарт-шароитлар яратиш, нархлар шаклланишининг эркинлигини ва биржа савдоларининг ошкоралигини таъминлаш;

4) савдо иштирокчиларига самарали ва ишончли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Биржа инфратузилмасини ривожлантириш.

 

Биржа ўз мақсадларига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини (йўналишларини) амалга оширади:

1) биржа савдоларини, шунингдек банклараро пул бозорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини ташкил этиш ва ўтказиш;

2) давлат қимматли қоғозларини сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;

3) биржа битимлари бўйича миллий ва хорижий валюталарда клирингни амалга ошириш ва ҳисоб-китобларни ўтказиш;

4) биржа товарларига бўлган талаб ва таклифнинг нисбати асосида уларни котировкалашни (уларнинг нархини белгилашни) амалга ошириш, чет эл валютаси савдолари бўйича миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан курсини белгилаш;

5) биржа бозори индикаторларини шакллантириш ва уларни мунтазам равишда (ҳафтасига камида бир марта) Биржанинг расмий веб-сайтида жойлаштириш;

6) Биржа аъзолари учун мажбурий бўлган биржа савдолари қоидаларини, шунингдек намунавий шартномаларни ва тузилган битимларни расмийлаштириш учун ҳужжатларнинг стандарт шаклини ишлаб чиқиш;

7) Биржа аъзолари ходимларининг (трейдерларнинг) касбий малакасини юқори савияда сақлашни таъминлаш мақсадида шарт-шароитлар яратиш;

8) биржа савдолари иштирокчиларини ҳар бир биржа савдосининг якунлари тўғрисида тегишли ахборотлар билан таъминлаш, уларга зарур бўлган маслаҳат ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш;

9) биржа фаолиятига оид дастурий таъминотларни ва автоматлаштирилган мажмуаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

10) қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини ўрнатилган тартибда амалга ошириш.

Янгиликлар/Хабарлар
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг 2019 йил 9 октябрь куни ўтказилган давлат ...
09-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
         2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика валюта би...
04-10-2019
Янгиликлар/Хабарлар
          2019 йил 3 октябрда Ўзбекистон республика вал...
04-10-2019