«ТАСДИҚЛАЙМАН» «Ўзбекистон республика

валюта биржаси» АЖ

Бош директори

 

_____________ Усманов Р.Р.

«4» ноябр 2019 й.

СИФАТ СИЁСАТИ

 

          I. Мазкур Сифат сиёсати қуйидагиларга тааллуқли:

1) чет эл валютасини, хосилавий молиявий воситаларни (деривативларни) сотиб олиш ва сотиш ҳамда улар билан боғлиқ бошқа биржа битимлари бўйича биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;

2) давлат қимматли қоғозлари билан биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва сақлаш;

3) пул бозорида банклараро савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан кредит ва депозит аукционларини ташкил этиш ва ўтказиш;

5) миллий ва хорижий валюталардаги биржа битимлари бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш.

 

II. Сифат сиёсати мақсадлари:

1) қулай инвестиция муҳитини ривожлантириш учун биржа савдолари имкониятларини кенгайтириш ва улар асосида ишончли, шаффоф ва инновацион биржа бозорини шакллантиришга кўмаклашиш;

2) биржа бозорининг ҳажми ва ликвидлигини оширишни таъминловчи биржа савдоларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юқори технологияли инфратузилмани жорий этиш ва биржа маҳсулотларини диверсификация қилиш орқали пул-кредит ва валюта сиёсати мақсадларига эришишда кўмаклашиш.

 

III. Сифат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятлар:

1) савдо иштирокчиларига самарали ва ишончли хизмат кўрсатишни таъминлаш учун биржа савдоси ва биржа инфратузилмасини яхшилаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

2) операцион фаолият ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш ва автоматлаштириш;

3) биржа воситаларини чуқур диверсификация қилиш;

4) биржа операцияларини амалга ошириш ва тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш бўйича янги стратегияларни жорий этиш;

5) технологик хизматларни кенгайтириш;

6) янги валюта воситаларини жорий этиш учун меъёрий-ҳуқуқий базани ва савдо тизимларини оптималлаштириш;

7) биржа савдолари иштирокчиларининг таркибини кенгайтириш;

8) битимлар ҳажмини оширишни рағбатлантириш ва биржа бозорларининг ликвидлигини таъминлаш;

9) биржа савдолари иштирокчилари билан ҳамкорликни ривожлантириш;

10) барча биржа бозорларида маркет-мейкер (бозорни ташкиллаштириш) институтини шакллантириш ва ривожлантириш;

11) биржа индикаторларини аниқлаш алгоритмлари ва механизмларини ишлаб чиқиш;

12) хатарларни бошқариш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш;

13) янги электрон савдо платформаларини ташкил этиш ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш;

14) дастурий маҳсулотларнинг функционал имкониятларини ривожлантириш;

15) фаолиятнинг барча сегментларида электрон ҳужжат айлануви ва архивлаш жараёнларини такомиллаштириш;

16) хавфсизлик тизимларининг самарадорлигини ошириш;

17) йўналишни биржа хизматларининг истеъмолчиларига қаратиш ва уларнинг талабларини қондириш;

18) ижобий натижаларга эришиш учун баҳамжиҳат фаолиятни таъминлаш мақсадида барча тоифадаги ходимларни жалб қилиш, шунингдек уларнинг малакаларини ошириш;

19) фаолиятнинг барча турларига етакчилик тамойилини ва жараёнлик ёндашувини жорий этиш.

 

“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ раҳбарияти қуйидагилар бўйича зарур чораларни кўриш мажбуриятини олади:

1) фаолиятни изчил амалга ошириш ҳамда технологик хизматлар ва биржа инструментларининг рўйхатини кенгайтириш имконини берадиган, қўлланиладиган меъёрий ва қонунчилик талабларни бажариш учун тегишли шарт-шароитларни яратиш;

2) Сифат Менежменти Тизимини қўллаб-қувватлаш, яхшилаш ва мукаммаллаштириш;

3) Сифат Менежменти Тизими тамойиллари барча тоифадаги ишчилар учун устувор аҳамиятга эга эканлигини ҳамда ходимлар ва барча манфаатдор томонларга очиқлигини намойиш этиш.