2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг 3-бандига кўра етакчи хорижий компанияларда бошқарувни ташкил этиш тизимини чуқур ўрганиш асосида ишлаб чиқилган акциядорлик жамиятининг намунавий ташкилий тузилмаси тасдиқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор идоралар ва акциядорлик жамиятларининг кузатув кенгашлари уч ой муддатда акциядорлик жамиятлари ташкилий тузилмасини уларнинг тармоқ хусусиятларини инобатга олган ҳолда, намунавий тузилмага мувофиқлаштиришни таъминлашлари кераклиги белгиланган.

Юқорида келтирилганларга ҳамда намунавий ташкилий тузилмага мувофиқ ЎзРВБнинг ташкилий тузилмаси ишлаб чиқилди.

Янги таҳрирдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 59-моддасига кўра жамиятнинг ташкилий тузилмаси акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланиши лозим.

ЎзРВБнинг ташкилий тузилмаси 2015 йил 19 июнда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланди.

 

ЎзРВБнинг ташкилий тузилмаси 2017 й.

Ташкилий тузилма бўйича қисқача шарх

ЎзРВБнинг ташкилий тузилмаси 2014 й.

ЎзРВБнинг ташкилий тузилмаси 2015 й.

Ҳисобот ва нашрлар
2017 йил учун ХМҲС бўйича молиявий  ҳисоботи (рус)
10-05-2018
Янгиликлар
Байрам билан азиз ҳамюртлар!
08-05-2018