1. Биржанинг Низоми ва бошқа корпоратив ҳужжатлар билан танишишни истардим. Ушбу маълумотни қаердан олишим мумкин?
Жавоб: Биржанинг Низоми ва бошқа корпоратив ҳужжатлари билан https://uzrvb.uz/uz/category/ustav ҳавола орқали сайтда танишишингиз мумкин.
2. Биржа томонидан амалга оширилган турли тадбирлардан, шунингдек, турли янгиликлардан хабардор бўлишни истардим. Ушбу мавзу бўйича долзарб маълумотлар қаерда жойлашган?
Жавоб: Биржада ўтказиладиган ва ўтказилган тадбирлар ҳақида маълумот сайтда https://uzrvb.uz/uz/category/press-relizy ҳавола бўйича жойлашган.
3. Биржа аъзолари ким ва қандай қилиб Биржага аъзо бўлиш мумкин?
Жавоб: Биржанинг аъзолари рўйхати https://uzrvb.uz/uz/category/spisok-uchastnikov ҳавола орқали келтирилган.
Биржага аъзо бўлиш тартиби “ЎзРВБга аъзолик тўғрисидаги Низом”да ёритилган. Ушбу ҳужжат сайтда https://uzrvb.uz/uz/category/ustav ҳавола бўйича жойлаштирилган.
4. Биржа аъзолигига қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?
Жавоб: Биржага аъзо бўлиш учун расмийлаштириладиган ҳужжатлар рўйхати сайтда, https://uzrvb.uz/uz/category/ustav ҳавола бўйича жойлаштирилган “ЎзРВБга аъзолик тўғрисидаги Низом”да келтирилган.
5. Биржа томонидан тақдим этиладиган хизматлар рўйхати билан танишмоқчи эдик.
Жавоб: Биржа томонидан тақдим этиладиган хизматлар рўйхати Биржанинг веб-сайтида https://uzrvb.uz/uz/category/perechen-uslug ҳавола бўйича келтирилган.
6. Биржада савдо қилиш учун қандай инструментлар мавжуд?
Жавоб: Биржанинг валюта ва пул бозорлари, шунингдек, давлат қимматли қоғозлари бозоридаги биржа инструментлари қатори билан https://uzrvb.uz/uz/category/birzhevoy-kotirovalnyy-list ҳаволи орқали танишишингиз мумкин.
7. Биржа аъзолари қайси бозорларда иштирок этиши мумкин
Жавоб: Биржа аъзолари валюта бозорида, давлат қимматли қоғозлар бозорида ва пул бозорида ташкил этиладиган савдоларда иштирок этишлари мумкин.
8. Ташкилотимиз давлат қимматли қоғозларини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бунинг учун, биринчи навбатда нимани билишимиз керак?
Жавоб: Биржа бозорларида иштирок этиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ барча керакли маълумот, шу жумладан бозорларда иштирок этиш ҳуқуқини олиш тартиби ва бошқа зарур ҳужжатлар рўйхати https://uzrvb.uz/uz/category/dokumenty ҳавола бўйича жойлашган.
9. Биржа фонд бозорида савдолар жадвали ва графигидан хабардор бўлишни истардим. Ушбу маълумотни қаерда олишим мумкин?
Жавоб: Давлат қимматли қоғозлари бозорида савдолар ўтказилиши тўғрисида эълонлар Биржанинг расмий веб-сайтида "Хабарлар" бўлимида (https://uzrvb.uz/uz/category/soobscheniya) ҳавола бўйича жойлаштириб борилади.
Шунингдек, "Ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари" бўлимида https://uzrvb.uz/uz/category/kaznacheyskie-obyazatelstva-i-obligacii-respubliki-uz ҳавола бўйича Молия вазирлигининг аукционлар йиллик жадвали жойлаштирилган.
10. Жисмоний шахслар Биржада савдо қила олиши мумкинми? Мумкин бўлган тақдирда, Биржанинг қайси бозорларида савдо қила олади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сонли қарорига мувофиқ жисмоний шахслар дилерлар орқали дилер билан ўзаро тузилган шартнома асосида давлат қимматли қоғозларини сотиб олишлари мумкин.
11. Биржада Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун қандай инструментлар мавжуд?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларини мавжуд бўлиб, ушбу қимматли қоғозларни дилерлар орқали дилер билан ўзаро тузиладиган шартномага мувофиқ харид қилишлари мумкин.
12. Биржа хизматлари учун тўлов миқдорлари тўғрисида маълумот олмоқчи эдим, тарифлар билан қаерда танишсам бўлади?
Жавоб: Биржанинг амалдаги тарифлари ҳақида батафсил маълумот билан веб-сайтдаги https://uzrvb.uz/uz/category/tarify ҳавола орқали танишишингиз мумкин.