Биржа савдолари имкониятларини кенгайтириш ва унинг асосида қулай инвестиция муҳитини ривожлантириш учун ишончли, шаффоф ва инновацион биржа бозорини шакллантириш орқали мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши ва таркибий ўзгаришига ҳисса қўшиш.
Биржа фаолиятининг мақсадлари:
- биржа маҳсулотлари бозорини ташкил этиш ва тартибга солишни таъминлаш, талаб ва таклиф асосида биржа маҳсулотларининг нархларини шакллантириш;
- Биржа ва унинг акциядорлари манфаатлари учун молиявий-хўжалик фаолиятидан тижорат ташкилоти сифатида фойда олиш;
- барча савдо иштирокчилари учун биржа савдоларида қатнашиш учун тенг шароитлар яратиш, нархлаш эркинлиги ва биржа савдоларининг шаффофлигини таъминлаш;
- савдо иштирокчиларига самарали ва ишончли хизмат кўрсатишни таъминлаш учун Биржа инфратузилмасини ривожлантириш.
Фаолиятнинг асосий йўналишлари:
- биржа савдоларини, шунингдек банклараро пул бозорини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан кредит ва депозит аукционларини ташкил этиш ва ўтказиш;
- давлат қимматли қоғозларини сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш;
- миллий ва хорижий валютадаги биржа битимлари бўйича ҳисоб-китоб ва клиринг операцияларини амалга ошириш;
- биржа маҳсулотлари бўйича талаб ва таклиф нисбати асосида нархларни аниқлаш, валюта савдоларида миллий валютанинг чет эл валюталарига нисбатан курсини белгилаш;
- биржа бозори кўрсаткичларини шакллантириш ва уларни мунтазам равишда (ҳафтада камида бир марта) Биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштириш;
- Биржа аъзолари учун мажбурий бўлган биржа савдо қоидаларини, шунингдек тузилган битимларни расмийлаштириш учун намунавий шартномаларни ва ҳужжатларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш;
- Биржа аъзолари ходимларининг (трейдерлари) профессионал малакасини юқори даражада сақлаб туриш учун шароит яратиш;
- биржа савдо иштирокчиларига ҳар биржа савдо натижалари тўғрисида тегишли маълумотларни тақдим этиш, уларга зарур консультатив ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш;
- Биржа фаолияти билан боғлиқ дастурий таъминот ва автоматлаштирилган тизимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фаолият турларини белгиланган тартибда амалга ошириш.