ЎзРВБ пул бозорида тижорат банклар маблағларини жалб қилиш ва жойлаштириш бўйича операциялар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг депозит аукционлари амалга оширилади.
Биржада ўтказиладиган савдолар орқали битимлар тузилиши бозор иштирокчилари учун тезкор равишда маблағларни жалб қилиш ва қисқа муддатли активларга жойлаштириш учун қўшимча имконият яратади. Пул бозори инструментлари юқори даражада жозибадорлигини операциялар ҳажмининг ижобий динамикаси ҳам тасдиқлайди.
Тижорат банклари ўртасида маблағларни жалб қилиш ва жойлаштириш бўйича операциялар "Банклараро пул бозорида электрон савдо платформаси орқали операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом ва “Банклараро пул бозорида электрон савдо платформаси оркали операцияларни ўтказиш коидалари" га мувофиқ 2018 йилда яратилган ЎзРВБнинг ягона электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади.
Марказий банкнинг депозит операциялари "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом ва "Ўзбекистон республика валюта биржаси электрон савдо платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини ўтказиш қоидалари" га мувофиқ амалга оширилади.
Марказий банкнинг депозит операциялари 2018 йил декабр ойидан бошлаб тижорат банкларининг маблағларини жалб қилиш бўйича аукционлар шаклида ўтказилиб келинмоқда. Марказий банк депозит аукционлар ўтказилиш шартларини, шу жумладан депозит муддатларини, аукцион ўтказиш санаси ва вақтини, депозитга жалб қилинадиган маблағнинг максимал ҳажми ва фоиз ставкасини, аукцион ўтказилиш усули ва бошқаларни белгилайди.