Ўзбекистон республика валюта биржаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
- Cавдоларнинг қуйидаги турларини ташкил этиш ва ўтказиш:
чет эл валютаси олди-сотдиси бўйича банклараро биржа савдолари;
давлат қимматли қоғозлари бўйича аукционлар ва иккиламчи савдолар;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит ва кредит аукционлари;
пул маблағларини жойлаштириш ва жалб этиш бўйича банклараро савдолар;
ҳосилавий молия инструментлари (деривативлар) бўйича биржа савдолари.
- Давлат қимматли қоғозларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритиш.
- Чет эл валютаси ва сўмдаги биржа битимлари, шунингдек давлат қимматли қоғозлари билан битимлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш.
- Биржа бозори кўрсаткичларини шакллантириш ва доимий равишда биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштириш.
- Тузилган битимларни расмийлаштириш учун шартномалар ва ҳужжатларнинг намунавий шаклларини биржа савдо қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқиш.
- Савдо қатнашчиларини биржа савдолари якунлари тўғрисидаги тегишли ахборот билан таъминлаш.
- Биржа савдолари иштирокчиларига зарур бўлган маслаҳат ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш.
I. Биржа савдоларини ташкиллаштириш бўйича хизматлар:
- Дилерларга бевосита савдо залидан ёки трейдерларнинг иш жойидаги узоқлаштирилган савдо терминаллари орқали биржа сегментлари бўйича операцияларни амалга оширишлари учун шарт-шароитлар яратиш.
- Дастурий таъминот ва автоматлаштирилган мажмуаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда уларнинг техник созлигини таъминлаш.
- Мунтазам равишда маслаҳатлашувлар ўтказиш ва ўқув-семинарларини ташкил этиш орқали трейдерларнинг касбий малакасини юқори савияда бўлишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш.
II. Давлат қимматли қоғозлари (ДҚҚ)га бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш бўйича хизматлар:
- Савдо тизимида ҳар бир Дилер ва унинг Инвесторлари учун алоҳида “депо” ҳисобварақларни очиш ва юритиш.
- ДҚҚнинг алоҳида ҳар бир чиқарилиши бўйича Дилерларнинг “депо” ҳисобварақларини юритиш.
- Бирламчи ёки иккиламчи савдолар натижалари бўйича ДҚҚни Дилер ва Инвесторларнинг “депо” ҳисобварақларига ўтказиш.
- Савдо тизимида тузилган битим натижаларига кўра “депо” ҳисобварақлари бўйича ўтказмаларни амалга ошириш.
- Савдо тизимида тузилган битим натижаларига кўра Дилерларга “депо” ҳисобварақларидан кўчирмаларни тақдим этиш.
- Дилернинг “депо” топшириқномасига биноан Инвестор олди-сотди битимини амалга оширмасдан ДҚҚ ўтказмаларини амалга ошириш.
- Гаров шартномалари бўйича ДҚҚни блокировка қилиш ва блокировкадан чиқариш.
- Тақдим этилган “депо” топшириқномаси асосида ДҚҚни Дилер ва Инвесторлар “депо” ҳисобварағларининг “РЕПО битимлари бўйича блокировка қилинган” бўлимига ўтказиш.
- РЕПО битимлари натижалари асосида ДҚҚни харидор ҳисобланган Дилернинг “депо” ҳисобварағи “РЕПО битимлари бўйича блокировка қилинган” бўлимига ўтказиш.
- Амалга оширилган операциялар бўйича Дилер ёки Инвестор “депо” ҳисобварақларининг ҳолати тўғрисида тегишли кўчирмаларни тақдим этиш.
III. Биржа савдоларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш бўйича хизматлар:
- Турли биржа сегментлари бўйича Дилерларга миллий ва хорижий валютада алоҳида шахсий-ҳисобрақамларини очиш.
- Барча биржа сегментлари бўйича Дилерларнинг савдо тизимида рўйхатга олинган молия инструментлари олди-сотдиси битимларининг ҳисобини юритиш.
- Биржа савдолари натижаларига кўра Дилерларнинг сўм ва чет эл валютасидаги нетто-позициялари бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш.
- Дилерларнинг шахсий-ҳисобрақамларидан кўчирмаларни тақдим этиш.