Ўзбекистон республика валюта биржаси бозорлари

Валюта бозори чет эл валютаси олди-сотдиси бўйича биржа савдолари, Марказий банкнинг валютавий своп аукционлари ва дилерлар ўртасида своп операциялари ўтказиладиган Ўзбекистон Республикасида узоқ йиллар давомида фаолият юритиб келаётган илк валюта бозори ҳисобланади.

Пул бозори банкларнинг қисқа муддатли пул маблағларини жалб қилиш ва жойлаштириш бўйича операциялари, шунингдек Марказий банкнинг депозит аукционларидан ташкил топган.

Давлат қимматли қоғозлари бозорида Ўзбекистон Республикасининг ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари, шунингдек Марказий банкининг облигациялари муомалага чиқарилиши ва жойлаштирилиши амалга оширилади. Ушбу бозорда шунингдек тўғридан-тўғри РЕПО аукционлари ва дилерлар ўртасидаги РЕПО операциялари ўтказилади.