Ўзбекистон республика валюта биржасида ундириладиган воситачилик мукофоти (йиғимлар) миқдори
Ўзбекистон республика валюта биржасида ундириладиган воситачилик мукофоти (йиғимлар) миқдори Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон республика валюта биржасида воситачилик мукофоти (йиғимлар)ни ундириш тартиби"га мувофиқ қуйидагича белгиланган:
1.Чет эл валютаси операциялари бўйича воситачилик мукофоти:
- валюта операциялари бўйича воситачилик мукофоти дилерлар томонидан танланган қуйидаги тариф режаларидан бирига мувофиқ ундирилади:
Инструмент номи |
Тариф режаси |
Воситачилик мукофотининг доимий қисми |
Воситачилик мукофотининг айланма қисми |
USD/SUM_TOD, USD/SUM_TOM |
USD_SP_0 |
0,00 |
0,04 % |
USD_SP_40 |
40 БҲМ * |
0,03 % |
|
USD_SP_120 |
120 БҲМ * |
0,02 % |
|
EUR/SUM_TOD, EUR/SUM_TOM |
EUR_SP_0 |
0,00 |
0,025 % |
RUB/SUM_TOD, RUB/SUM_TOM |
RUB _SP_0 |
0,00 |
0,025 % |
CNY/SUM_TOD, CNY/SUM_TOM |
CNY_SP_0 |
0,00 |
0,025 % |
*базавий ҳисоблаш миқдори
- Марказий банкнинг валюта аукционларида тузилган битимлар бўйича воситачилик мукофоти ҳар бир Дилердан ҳар бир тузилган битим суммасининг 0,01% миқдорида олинади.
- валютавий своп операцияларини амалга оширишда ҳар бир дилерлардан своп битими тузилаётганда битим суммасидан 0,01% миқдорида воситачилик мукофоти ундирилади.
2. Давлат қимматли қоғозлари билан операциялар бўйича воситачилик мукофоти:
- давлат қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган операциялар бўйича воситачилик мукофоти дилерлардан аукционда тузилган ҳар бир битим суммасининг 0,02% миқдорида ҳамда иккиламчи савдоларда дилерлар томонидан тузилган ҳар бир битим суммасининг 0,015% миқдорида ундирилади;
- РЕПО операциялари бўйича воситачилик мукофоти дастлабки сотувчидан ва дастлабки харидордан РЕПО операциясининг биринчи қисми амалга оширилган куни битим суммасининг 0,0008% миқдорида ундирилади*.
* ЎзРВБ Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ (2023 йил 20 апрелдаги 273-сонли йиғилиш баёни) 2023 йил 1 майдан 2023 йил 30 июнга қадар дилерлараро РЕПО операциялар инструменти (REPO_GCB_n) бўйича воситачилик мукофоти вақтинча ундирилмайди.
3. Банклараро пул бозоридаги операциялар ва Марказий банкнинг тижорат банклари билан ўтказиладиган депозит аукционлари бўйича воситачилик мукофоти:
- банклараро пул бозоридаги операциялар бўйича воситачилик мукофоти ҳар бир Дилердан ҳар бир тузилган битим суммасининг 0.00092% миқдорида (шу жумладан, воситачилик мукофоти миқдори 0.00080% ва ҚҚС миқдори - 0.00012%) ундирилади.
- Марказий банкнинг тижорат банклари билан ўтказиладиган депозит аукционлари бўйича воситачилик мукофоти дилерлардан ҳар бир тузилган битим суммасининг 0.00092% миқдорида (шу жумладан, воситачилик мукофоти миқдори 0.00080% ва ҚҚС миқдори - 0.00012%) ундирилади.