Ўзбекистон республика валюта биржасида давлат қимматли қоғозлари билан операциялар учун ундириладиган воситачилик мукофоти (йиғимлар) миқдори

Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон республика валюта биржасида воситачилик мукофоти (йиғимлар)ни ундириш тартиби"га мувофиқ қуйидаги воситачилик мукофотлари ундирилади:

- давлат қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган операциялар бўйича воситачилик мукофоти дилерлардан аукционда тузилган ҳар бир битим суммасининг 0,02% миқдорида ҳамда иккиламчи савдоларда дилерлар томонидан тузилган ҳар бир битим суммасининг 0,015% миқдорида ундирилади;

- РЕПО операциялари бўйича воситачилик мукофоти дастлабки сотувчидан ва дастлабки харидордан РЕПО операциясининг биринчи қисми амалга оширилган куни битим суммасининг 0,015% миқдорида ундирилади*.

*ЎзРВБ Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ (2022 йил 25 июлдаги 262-сонли йиғилиш баёни) 2022 йил 1 августдан 2022 йил 31 декабрга қадар дилерлараро РЕПО операциялар инструменти (REPO_GCB_n) бўйича воситачилик мукофоти вақтинча ундирилмайди.