Савдоларда қатнашиш ҳуқуқи ЎзРВБга аъзолик тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибга мувофиқ Биржа аъзолари рўйхатига киритилган, шунингдек қуйидаги талабларга жавоб берган биржа аъзоларига берилади:
- Савдо тизимида иштирок этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни белгиланган тартибда ва ҳажмда тақдим этиш;
- Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб – касса маркази билан биржа савдолари бўйича ҳисоб-китоблар учун очилган махсус ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги тузилган шартноманинг нусхасини тақдим этиш;
- тегишли тоифа бўйича биржа савдо тизимида иштирок этиш тўғрисида шартнома тузиш;
- тегишли тоифа бўйича савдода қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган трейдерлар рўйхатини тақдим этиш;
- биржа савдолари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун махсус ҳисобварақлар рўйхатини тақдим этиш;
- "В" тоифасидаги Биржа аъзолари учун - дилер сифатида давлат қимматли қоғозлари билан операцияларда хизмат кўрсатиш функцияларини бажариш учун Марказий банк билан шартнома ёки Бош битим тузиш;
Биржа аъзолари трейдерлари учун - махсус курсларда ўқишни, шунингдек ЎзРВБда амалиёт ўтганлигини тасдиқловчи трейдер сертификати мавжудлиги.
Биржа аъзоси юқоридаги барча талабларни бажаргандан сўнг, Савдо тизимида рўйхатдан ўтказилади ва идентификация коди берилади.
Биржа аъзоси номидан унинг трейдери савдоларда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Трейдерга биржанинг ички ҳужжатларига мувофиқ савдоларда қатнашиш ҳуқуқи берилади.