Валюта бозори

ЎзРВБ республиканинг ягона ва узоқ йиллар давомида фаолият юритиб келаётган валюта бозори бўлиб, миллий валюта билан операциялар учун ликвидлик маркази сифатида Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш учун савдо майдончаси бўлиб хизмат қилади. Спот валюта бозорининг умумий ҳажмида биржа юқори улушга эга.

ЎзРВБнинг ягона савдо ва пост-трейдинг тизими бозор иштирокчиларига савдо, клиринг ва ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатган ҳолда, чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш ва савдолар тўғрисида маълумот олиш учун тенг имкониятларни тақдим этади.

Ҳозирги вақтда ЎзРВБ савдо тизими орқали “Ўзбекистон республика валюта биржасининг чет эл валютаси олди-сотдиси бўйича биржа савдолари қоидалари”га мувофиқ чет эл валютаси олди-сотдиси бўйича биржа савдолари, шунингдек “ЎзРВБда валютавий своп операцияларини ўтказиш қоидалари”га мувофиқ валютавий своп операциялари ўтказиб келинмоқда.