Молия вазирлигида бирламчи дилерлар фаолияти масалалари муҳокама қилинди

Молия вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон республика валюта биржаси (ЎзРВБ) ҳамда бирламчи дилерлар-тижорат банклари вакиллари иштирок этган мазкур йиғилишда давлат қимматли қоғозлари (ДҚҚ) бозоридаги бирламчи дилерлар фаолияти хусусиятлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иккиламчи бозорнинг ривожланишида тутган ўрни тўғрисида батафсил сўз юритилди.

11.png

Йиғилишда иштирок этган ЎзРВБ Бош директори Рашид Усманов томонидан ДҚҚ иккиламчи бозорини, ҳусусан репо бозорини  янада ривожлантириш мақсадида мазкур бозорда маркет -мейкерлар фаолияти йўлга қўйилиши кўзда тутилганлиги, ушбу фаолият хусусиятлари ва афзалликлари тўғрисида маълумот берилди.

21.png

Ўз сўзида, ЎзРВБ Бош директори маркет- мейкерлик дастурларига мувофиқ маркет-мейкерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланиши тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб, мажбуриятларни тўлиқ бажарган маркет -мейкерларни рағбатлантириш тартиботи тўғрисида тўхталиб ўтди.

Учрашув якунида, иштирокчилар юқоридаги мавзулар бўйича фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

3.png

ЎзРВБ - республиканинг энг йирик ва кўп функцияли биржа платформаси,  савдо майдонлари, ҳисоб-китоб ва клиринг тизими ҳамда депозитарийни ўз ичига олган ноёб интеграциялашган тизим бўлиб, валюта, пул ва муддатли бозорларда, шунингдек, давлат қимматли қоғозлари бозорида биржа савдолари ташкилотчиси ҳисобланади.