“O‘zbekiston respublika valyuta birjasi” AJ yillik hisobotining eng yaxshi dizaynini yaratish bo‘yicha tanlov e’lon qiladi

frame-1.png

“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ йиллик ҳисоботининг энг яхши дизайнини яратиш бўйича танлов эълон қилади

“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ (ЎзРВБ)нинг халқаро молия бозорида нуфузини ошириш ва кенг жамоатчилик ўртасида танитиш мақсадида, 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисобот дизайнини яратиш бўйича танлов ўтказилмоқда.

Танлов натижаларига кўра ЎзРВБнинг асосий фаолият турини, ўзига хослиги ва хусусиятларини ифодаловчи энг яхши дизайнерлик иши танлаб олинади.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг дизайнерлик маҳоратига эга фуқаролари ва дизайнерлик ташкилотлари қатнашиши мумкин.

  • Дизайнерлик ишлари уч тилда (ўзбек (лотин алифбоси), рус ва инглиз тиллари) амалга оширилиши лозим.
  • Танлов муддати: 26 августга (шу жумладан) қадар.
  • Танлов иштирокчилари 2022 йил 26 августгача ўзларининг дизайнерлик лойиҳаларини info@uzrvb.uz электрон манзилига юборишлари лозим (қўшимча маълумот учун телефон рақами - +998 55 501-33-02).
  • Лойиҳа қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

- матн 13-нчи ўлчамдаги ва ўқилиши осон шрифт турида ва PDF шаклида бўлиши;

- лойиҳадаги ранглар палитраси ташкилот логотипининг рангларига мос келиши;

- нашр қилиш учун тайёр ҳолда бўлиши.

Танлов қоидалари ва қўшимча талаблар билан ушбу манзил орқали танишиб олишингиз мумкин.

Танлов ғолиби ЎзРВБда тузилган танлов комиссияси томонидан аниқланади ва ғолиб истагига кўра ноубук (HP 16-b0080TX OMEN (Intel Core i7, 11800H, NVIDIA® GeForce RTX™ 3060/ DDR4 16GB/ SSD 512GB/ диагональ 16.1"параметрли ноутбук) ёки iPhone 13 Pro Max смартфони билан тақдирланади.

Уч тилда Word-форматидаги йиллик ҳисоботни https://uzrvb.uz/uz/ozrvbning-2021-yildagi-yillik-hisoboti манзили орқали (ҳисоботнинг бошқа тилларга таржимаси кўрсатилган манзилнинг тегишли тилдаги версияларида жойлаштирилганҳамда “Халқаро ҳамкорлик” мавзуидаги тегишли фотосуратларни шу манзил орқали юклаб олишингиз мумкин.

Танловда иштирок этинг ва махсус совринга эга бўлинг! Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!